хотинини тепкилай
бошлаганини эшитди.
— Вой шўрим, ўлдириб
қўйса-я?..
Маржон буви нима бўлса
бўлар, деб даст ўрнидан
турди-да, бошига рўмолини
илиб ташқарига чиқди.
— Ҳой, ўғлим, бас қил! —
Қурбоннинг йўлини тўсиб
Хосиятни ўрнидан
турғазишга чоғланган
кампир боши аралаш келиб
тушган тепкидан учиб кетди.
— Вой бошим!.. Вой жони-
им!.. Урма, мени урма,
жувонмарг!.. Қари бувингни
урма!..
Ақл-ҳушини йўқотиб
қўйган бемеҳр ўғил
бувисини яна икки-уч марта
тепиб юборди.
— Вой, нима қилиб
қўйдингиз? — ҳалигина
ерда думалаган кўйи ув
тортиб йиғлаётган Хосият
беҳуш йиқилган
қайнонасининг тепасига
келиб, юрагига қулоқ солган
бўлди. — Нима қилиб
қўйдингиз?.. Ўлдириб
қўйдингиз-ку!..
— Ҳа, қўшнилар, нима
тўполон?
Шу пайт кутилмаганда
Тилаволдининг бақир-
чақирни эшитиб ҳовлига
кириб келганини улар
сезмай қолишди. Маржон
буви ерда думалаб ётар,
Қурбон эса карахт одамдек
қотиб қолганди. Тилаволди
шоша-пиша Маржон бувини
кўтариб олиб сўрига
ётқизди, чойнакдаги совиб
қолган чойдан кафтига
қуйиб кампирнинг юзига
сепди…
Хайрият, Маржон буви
ўзига келди. Бироздан сўнг
кўзларини очиб, инқиллай
бошлади.
— Вой бошим!.. Вой
жоним… Оғриб кетяпти!..
— Вей, гўрсўхта! —
Тилаволди кампирни қўйиб
Қурбоннинг ёқасига ёпишди.
— Нимага урдинг онангни?..
Мана сенга! Мана!
Тилаволдининг аёвсиз
тепкиларидан оғзи-бурни
қонга бўялган Қурбон
чўзилиб қолди. Хосият эса,
меҳрибон келинлардай
қайнонасининг ҳали
бошини, ҳали оёқларини
уқалар, ўзича нималардир
деб юпатган бўларди…
* * *
Бир маҳал юз-кўзлари
қонга бўялган Қурбоннинг
кўзлари дарвозадан кириб
келаётган милиционерларга
тушди. Улар тўппа-тўғри
Қурбон томон бостириб
кела бошлашди.
— Й-йўқ!.. Йў-ўқ!..
Қамашади!.. Мени қамаб
қўйишади!.. Истамайман,
истамайман!.. Ўзимни…
Ўзимни осаман!..
Қурбон жонҳолатда сўри
четида турган арқонни
қўлига олганча, оғил томон
қоча бошлади.
— Ҳ-ҳа-а!.. Етиб
бўпсанлар!.. Ҳозир!.. Ҳозир!..
* * *
— Дадаси, ҳой дадаси,
сизганима бўлди?
Кўзингизни очсангиз-чи!
Қонига беланганча
астойдил оғил тарафга
қочаётган Қурбонни кимдир
туртгандек туйилиб…
кўзларини очди…
Тепасида Хосият йиғлаб
турар, бувиси эса бошини
силаб ўтирарди.
— Мелисалар қани?.. —
шивирлади Қурбон ҳамон
ўзига кела олмай.
— Қанақа мелиса?.. Сиз
уйингиздасиз!.. — деди
Хосият йиғи аралаш
жилмайиб. — Хайрият, Худо
қайтиб берди сизни!..
Бувижон, тўғри-а?.. Худо
қайтиб берди-а
ўғлингизни?..
— Ҳа болам, Худо қайтиб
берди ёлғизгина боламни!..
— жавоб қилди Маржон
буви ҳам йиғидан ўзини
тўхтатолмай…
Қурбон эса ўрнидан зўрға
қўзғалиб, ҳар эҳтимолга
қарши, дарвоза тарафга кўз
ташлаб олди. Ҳақиқатан у
ўзининг уйида. Ҳеч қандай
мелиса йўқ.
Юз-кўзларини ушлаб
кўрди, қон изи ҳам йўқ.
— Буви… Сиз ўлмагансиз-
а? — сўради хавотир
аралаш Маржон бувининг
қўлларини пайпаслаб
кўраркан Қурбон. — Сиз
тириксиз-а?..
— Вой болам-ей, тирик
бўлмасам сенинг тепангда
ўтирармидим… Ўзинг-ку, уч
кундан бери келин
икковимизнинг ўтакамизни
ёрдинг!.. Ҳеч ўзингга
келмайсан. Киннаям солиб
кўрдим, анави Йўлдош
қорини айттириб чиқиб, дам
солдирдим. Қани кўзингни
оча қолсанг…
Алаҳсираганинг
алаҳсираган… Кимларнидир
сўкасанми-ей, кимларнидир
ўлдираман деб дўқ
урасанми-ей!.. Шунчалик
ҳам ичадими одам?..
Қурбон хотини томон
ўгирилди:
— Менга қара, сен… биров
билан юрасанми?..
Хосият беихтиёр ёқасини
ушлади.
— Тавба қилдим-эй, бу
нима деганингиз?.. Жинни
бўлибманми юриб?.. Гулдай
болаларимиз бор-а!..
— Айтганча, болалар
қани?.. Сен… Уларни
онангникига ташлаб
келганинг ростми?..
— Уф-ф, уч кун аввал
ўзингиз қўлларига пул
бериб жўнатдингиз-ку!..
Шундан кейингина
Қурбоннинг хаёли жойига
келиб, кўнгли ўрнига тушган
каби қайтадан Маржон
бувига юзланди.
— Буви… Мени кечиринг!..
Тавба қилдим!.. Ўша куни
кўп ичмагандим… Пиёладаги
ароққа кимдир кул солиб
қўйибди-да… Кечиринг!..
Сенам кечир, хотин!.. Тавба
қилдим!.. Сизларнинг
борингизга шукр!.. Шу
кунгача ичиб келиб,
сизларни безовта қилган
бўлсам, кечиринглар! Энди
оғзимга олмаганим бўлсин
шу зормандани!
Қурбон ўрнидан турди-да,
нимадир эсига тушгандек,
жавонни очди. Жавонда
турган икки шиша ароқни
олиб, зарб билан деразадан
ташқарига улоқтирди…
Қайнона-келин кулгидан
зўрға ўзларини тийиб
туришарди.